Жаҳон | 16:59 / 20.11.2015
16013
3 дақиқада ўқилади

Лондонда 2015 йилнинг табиат манзаралари акс этган энг яхши фотосуратлари танланди

Шу йилнинг бошида Буюк Британияда босма нашрлар ходимларига мўлжалланган The Royal Society Publishing photography competition танлови эълон қилинган эди. Улар табиат манзаралари акс этган фотосуратлари билан бу танловда иштирок этишлари мумкин эди. Танловга профессионал сураткашлар, биологлар олимларнинг кўплаб фотосуратлари келди. Йил охирида ҳакамлар ҳайъати 10та энг яхши ишни танлаб олди.


1. Биринчи сурат германиялик фотограф Клаудия Погореуцга тегишли бўлиб, унда ўз атрофида майда балиқлардан йўлка ҳосил қилган ҳолда сузаётган риф наҳангини кўришимиз мумкин. Бу наҳанглар соатлаб мана шундай сокин сузиб, балиқларнинг ҳушёрлигини чалғитиши мумкин, сўнг улар тўсатдан ҳужум қилиб, ўлжага эга бўлади.


2. Кейинги сурат британиялик Ульрик Бауэр томонидан олинган. Унда Salvinia Molesta ўсимлиги (қирққулоқ) қайд қилинган. Қирққулоқнинг бу тури туксимон юзаси туфайли сувни бир жойга тўплай олади.


3. Германиялик фотограф Марта Роббинснинг ушбу ўзига хос ишида гориллаларнинг оилавий турмуш тарзи акс этган.


4. Бу эса Colpophyllia ғайритабиий маржони бўлиб, унинг ташқи юзасидаги бурмалар инсон миясини эслатиб юборади. Фото америкалик Эван Д’Алессандро томонидан олинган.


5. Ўйга толган бабуин ҳакамларга жуда ёқди, шу боис суратнинг ЖАРда истиқомат қилувчи муаллифи Давид Гаглио мукофотсиз қолмади.


6. “Балиқ бити” номи билан машҳур Argulus foliaceus паразитининг макросурати. Бу микроскопик қисқичбақа балиқ терисини тешиб ўтиб, уларнинг қонини сўради, бунда заҳарли шира ажратади. Муаллиф – Буюк Британия фуқароси Стив Гшмейсснер.


7. Италиялик Фабио Пупин асари. Қум ичида яширинган Африка митти илони.


8. Яна бир италиялик сураткаш Люк Антонио Марино эса капуцин улкан тош ёрдамида пальма ёнғоғини ёришга уринаётганини суратга олишга муваффақ бўлди.


9. Хосе Хуан Эрнандес Мартинес бу сурати учун махсус совринга эга бўлди. Chlamydotis undulata номли бу қушчани улкан тезлиги боис суратга олишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис бир қарашда сифатсиз бўлган бу сурат ҳам мукофотга эга бўлди.


10. Асосий соврин эса кичикроқ ҳовуз тубидан қилинган ушбу суратга берилди. Унда кўплаб итбалиқлар қайд қилинди. Сурат муаллифи бельгиялик Берт Виллаертдир.