Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Ўзбекистонда пенсияга чиқиш учун минимал стаж 5 йилдан 10 йилга узайтирилиши мумкин>>
Ўзбекистонлик парламентарийлар пенсияга чиқиш учун минимал стажни 5 йилдан 10 йилга узайтиришни таклиф қилмоқда.
Хитой Ўзбекистон орқали ўтадиган тезюрар темир йўл қуради>>
Хитой Эронга борадиган янги тезюрар темир йўлини қурмоқчи.
Москвада ўзбекистонлик телефон террорчиси қўлга олинди>>
Москва суди шаҳардаги биноларга бомба ўрнатилгани ҳақида телефон орқали уч марта ёлғон хабар берган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишга кўрсатма берди.
Ўзбекистон Афғонистонга Россия инсонпарварлик юкларини ўтказди>>
Ўзбекистон Афғонистонга йўл олган Россиянинг 26та «Камаз» юк машинасини ўз ҳудуди орқали ўтишига ижозат берди.
Ўзбекистон Покистонга пахта терадиган комбайнларини сотиб олишни таклиф қилди>>
Покистон бош вазири Муҳаммад Наваз Шариф Покистон ва Ўзбекистон икки томонлама савдо ҳажмини 300 миллион долларга етказиш учун технологиялар ва тажрибаларини бир-бири билан алмашиши кераклигини маълум қилди.
Наманган аэропортининг ўтказиш қобилияти соатига 200 йўловчига етди>>
“Наманган” халқаро аэропортидаги таъмирлаш ишлари якунига етиб, у бир соатда 200 мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.
Тошкентда халқаро китоб фестивалининг тақдимоти бўлиб ўтди>>
22 ноябрь куни Тошкентдаги ТЧК коворкинг марказида Буюк Британиянинг Hertfordshire Press матбаа уйи томонидан Open Eurasia and Central Asia book forum and literature festival номи остида ўтган китоб фестивалининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Самарқандда спорт шифокорлари тайёрланади>>
Самарқанд давлат тиббиёт институтида янги жисмоний соғломлаштириш ва спорт тиббиёти кафедраси иш бошлади.
2015 йилда Ўзбекистонда 7.9 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади>>
2015 йилда Ўзбекистонда 7.9 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади.
Тошкентда Ўзбекистон ва Корея Республикаси бизнес-форуми бўлиб ўтди>>
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 23 ноябрь куни Ўзбекистон ва Корея Республикаси ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Янгийўллик фаоллар икки чегарабузарни қўлга олди>>
Тошкент вилояти Янгийўл туманининг чегара яқинидаги “Умид” маҳалласи фаоллари томонидан икки нафар чегарабузар қўлга олинди.
Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтади>>
2015 йилнинг 1-2 декабрь кунлари “Тошкентда ОИВ инфекциясини ташхислаш, олдини олиш ва даволашга замонавий ёндашувлар” мавзусида ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилади.
БААда ўзбекистонлик аёл ижтимоий тармоқлар орқали беҳаё суратлар тарқатгани учун ҳибс қилинди>>
БАА ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 35 ёшли аёлни ўзининг беҳаё суратларини ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқатгани учун ҳибс қилишди.
Ўзбекистон орқали Тожикистондан 22 кг героин Россия ва ЕИ ҳудудига олиб ўтилиши тўхтатилди>>
Ўзбекистон божхоначилари Тожикистон орқали Россия ва Латвияга олиб кетилаётган 22 килограмм гиёҳвандлик моддасини қўлга олишган.
Ўзбекистонлик велосипедчилар Осиё Кубогининг иккинчи босқичида 12та медал олишди>>
2015 йилнинг 17-20 ноябрь кунлари Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида велотрек бўйича ўсмир-қизлар ўртасида Осиё кубогининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Ўзбекистонлик шахматчи Марат Жумаев Олмаотадаги мусобақада учинчи ғалабасини қўлга киритди>>
23 ноябрда Олмаотада бўлиб ўтаётган “Шахмат бўйича Марказий Осиё кубоги” мусобақасининг учинчи тури бошланди.
"Динамо"нинг собиқ футболчиси: Самарқанд жамоаси базасидаги футболчилар либосларини ўзи ювади>>
"Футбол шарҳи" кўрсатувининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси ва "Бухоро" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов меҳмон бўлди.