Жаҳон | 18:55 / 24.11.2015
4052
1 дақиқада ўқилади

Лас Вегас — йирик неон метрополиси

Таниқли сураткаш Винсент Лафорет йирик шаҳарларнинг нурли оқшомларини кадрларга муҳрлаб келмоқда. Унинг Лас Вегас туни тасвирланган суратлари ҳам фаолиятидаги ёрқин ишлардан бири бўлди. Суратларда зулмат билан ўралган шаҳар неон метрополисига айланган. Неон чироқлар зулматни ҳам ойдин қилиб юборган. Аввалроқ фотограф Нью-Йоркни ҳам худди шу услубда суратга олган эди.

Шаҳарнинг тунги манзарасини энг яхши ракурсда кўрсатиш учун Лафорет вертолётда денгиз сатҳидан 10,800 баландликка кўтарилди. Албатта, самода туриб сурат олиш ҳам матонат, ҳам жасорат талаб қилади. Бироқ у шаҳарга юксакдан назар солар экан, барча қўрқувни унутди. Гуноҳлар шаҳри ёғду ороли бўлиб туюлди. 

Замонавий асбоб-ускуналар фотографга юқори сифатли, ўзи орзу қилгандек, ўн йилликнинг энг яхши суратларини олиш имконини туҳфа этди.