Жамият | 19:33 / 25.11.2015
27969
7 дақиқада ўқилади

“Кичкина шахзода”дан фалсафий фикрлар

Антуан де Сент–Экзюпер қаламига мансуб, ёш–у каттанинг кўнглидан бирдек жой олган афсонавий "Кичкина шахзода" асари илк маротаба 1943 йил 6 апрел куни Нью-Йоркда чоп эттирилган эди ва бу асар ҳозирги кунга қадар дунёнинг 180 дан ортиқ тилга таржима қилинди.

Алоҳида сайёрада атиргул билан бирга яшайдиган тилла сочли бола ҳақидаги ушбу асарни ўқимаган ёки у ҳақда эшитмаган одам бўлмаса керак. Ушбу асарни ўқигани анча бўлган ёки умуман мутолаа қилмаганлар учун, ушбу асардан севги ва дўстлик ҳақидаги энг яхши фикрларни тақдим этишни ихтиёр этдик. 

Ҳамма катталар илгари бола бўлган. Аммо ҳаммаси ҳам буни эслай олмайди.

Дўстларни унутиб қўйиш яхши эмас, чунки ҳар хил дўстлар бор. 

Одамлар поездга тезроқ, шошилиб чиқишга ҳаракат қилишади, аммо улар айни дамда нимани қидираётганликларини билмайдилар. Шу сабаб уларнинг ҳаловати йўқ. Ўзларини у йўлдан бу йўлга уришади. Лекин ҳаммаси бекор…  

Сен ўз ҳаракатларинг билан яшаяпсан, жисминг билан эмас… Сен – ўзингни ҳаракатларингдасан, сендан бошқа сен йўқ. Шундай қатъий қоида бор: эрталаб уйғондингми, юз–қўлингни юв, ўзингни ва ўз сайёрангни тартибга келтириб қўй. 

– Энг яхшиси ҳар доим бир вақтда  ташриф буюр, – дея илтимос қилди Тулки. Масалан, агар сен соат 4 да келсанг, мен сени кутгунга қадар 3 соат  бахтиёрликни ҳис этаман. Учрашув дақиқалари яқинлашгани сари янада қувончга тўламан. Агар сен ҳар хил вақтда келсанг, сени қайси пайт келишингни билмайман, юрагимни куттириб қўяман. Доимо бир ҳил вақтда кел, буни анъанага айлантирайлик… 

Катталар ҳеч қачон ҳеч нарсани ўз ҳолича тушунмайди, шу сабабли болалар ниманидир тушунтириш ва уқтириш учун жуда қийналиб кетишади. Бу эса жуда зерикарли…  

– Сенинг сайёрангда одамлар бир боғга мингта атиргул ўстирашди… Аммо излаган нарсасига эришолмайди…

–  Ҳа тўғри – тан олдим мен. 

– Зеро, улар излаган нарсасини бир атиргулдан ҳам топа олишлари мумкин. Нега шуни тушунмайдилар? 

– Одамлар қани? – ҳавотирда сўради кичик шахзода, – чўл–у – биёбонда бир ўзим ёлғиз қолдим…  

– Одамлар орасида бўлсанг барибир ёлғиз бўласан… – дея жавоб қайтардим.  

– Одамлар нимадир билиши ёки ўрганиши учун вақт ҳам етарли эмас. Масалан, улар дўкондан тайёр нарсани харид қилишади. Аммо ҳақиқий дўстлик дўконларда сотилмайди. Балки шу сабабли одамлар орасида дўстлик туйғуси йўқолиб бораётгандир. 

–  Катталарга: "Мен жуда чиройли уй кўрдим, қизил ғиштли, деразалари атиршоҳ билан ўралган, томлари ҳаворанг, жуда ажойиб уй…", – деб эмас, "Мен 100 минг франклик уй кўрдим", дейишнинг ўзи кифоя. Шунда улар ҳаммасини тушунади ва "Нақадар ажойиб гўзаллик, зўр уй экан", дейишади. 

Катталар рақамларни яхши кўришади. Агар уларга янги дўстинг ҳақида гапирсанг, дўстингни овози, уни қайси ўйинни яхши кўриши, капалак тутишни билиш–билмаслиги умуман қизиқтирмайди. Улар даров "Дўстинг неча ёшда? Ака – укалари нечта? Оғирлиги қанча? Отасининг ойлиги қанча?", деб сўрашади. Саволларга жавоб олингач, дўстингни танигандек бўлишади. 

– Агар дўстинг бўлишини истасанг, мендан ўрнак ол!

– Бунинг учун нима қилиш керак? – сўради кичкина шахзода. 

– Сабр – тоқатли бўлиш керак – жавоб қайтарди Тулки. – Аввало, тўғримдаги стулга ўтир ва бирмунча кут. Мен сенга кўз қирим билан қарайман, сен эса сукут сақла. Фақат ҳар куни бироз–бироздан яқин келавер… 

Ўзинга ўргатган одамлар учун ҳамиша жавобгарсан, буни унутма. 

– Бир куни мен қуёш ботишини 43 марта томоша қилдим. Биласанми, агар сени қайғу босса, қуёш ботишини томоша қилиш  қанчалар мароқли… 

– Демак сен қуёш ботишини 43 марта кўрган кунинг, нимадандир жуда ранжиган экансан–да?

Сўзлар бир–биримизни тушунишга ҳалақит беради.

Сиз чиройлисиз, аммо ҳаммадан ҳолисиз, – сўзини давом эттирди кичкина шахзода, – аммо сиз учун ҳеч ким жонини бермайди. Одамлар қўлимдаги атиргулни кўриб, уни сизга қиёслашади. Аммо гулим ҳаммадан ҳам кўра менга қадрлироқ. Чунки мен сиз билан эмас, гулим билан ҳар дам бирга эдим. Уни ёмғирдан, дўлдан авайладим. Шамолларда девор бўлиб, асрадим. Атрофидан бегона ўтларни юлиб ташладим, фақат бир–иккита донаси капалаклар келиб қўниши учунгина қолди холос. Мен унинг мақтови, сукунати , ҳасратини тинглаб яшадим. У – меники, фақат меники. 

Юлдузлар нега доимо нур сочишини билгим келади. Билдимки, юлдузлар одамлар учун танлаши керак бўлган йўлни ёритиб туради… 

Гуллар не дейишидан қатъий назар уларни тингламанг. Фақат гўзаллиги ва ифоридан баҳра олинг… Бўлди. Менинг гулим бутун сайёрамни ўзининг хушбўй ифори билан тўлдирди, аммо мен уни хурсанд қилолмадим. 

Дўстинг борлиги қандай яхши… Жонингни қурбон қилиш керак бўлса-да, дўстинг борлиги барибир яхши… 

Севги – бу ҳамма нарсани, ҳаммани унутиш, ҳеч нарсадан қўрқмаслик, деганидир. Тушуняпсизми? Севгида вафо ва садоқат, ишонч ҳамиша муҳим ўринда туради.

У саволларимнинг бирортасига жавоб бермайди. Ҳамиша бир хил, юзлари қизарган сукут сақлайди. Бу розилик аломати эмасми?

Гуллар юлдузлардек кўп… Аммо севсангиз фақат биттасига кўнгил қўйинг. Юлдузлар миллионлаб бўлса-да, уларга фақат тикилиб, ўзингни бахтиёр ҳис этишинг мумкин ва ўз–ўзингга "Менинг гулим қаердадир бор… у қердадир…", дея айта олсан…