18:22 / 25.11.2015
2421

Хельсинкида “мобиль телефонли одамлар” йўл белгиси пайдо бўлди

Хельсинки (Финляндия)да янги йўл белгиси — қўлларида телефон билан қадам ташлаётган одамлар тасвирланган қизил-сариқ учбурчак пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Фонтанка.fi».
Портал маълумотларига кўра, бундай белгини Стокгольм (Швеция)да ҳам кўриш мумкин. Уни Якоб Сэмплер ҳамкасби Эмил Тиисманн билан биргаликда ўз мобиль телефонига ўта берилиб кетгани сабабли машина остида қолиб кетганидан сўнг ўйлаб топди. Сэмплернинг ойдинлик киритишича, у смартфонли йўловчиларни кўчаларда янада эътиборлироқ бўлишга чақиришни истайди.
Йўл белгиларини ким ўрнатгани номаълум. Бироқ улар хусусий ҳудудларда жойлашган бўлиб, шу сабабли шаҳар маъмурияти уларни олиб ташлолмайди.

Top