15:51 / 26.11.2015
4130

Ангрен эркин саноат зонасида 2 млрд долларлик янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилиши мумкин

Ангрен эркин саноат зонасида 2 млрд долларлик хорижий инвестициялар асосида 52 турдаги ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда. Улар орасида энг йирик лойиҳа углеводородларни чуқур қайта ишлаш асосида ташкил қилинадиган полимер ишлаб чиқариш бўлади. 700 млн долларлик лойиҳада “Ўзбекнефтгаз” МХК ҳам иштирок этади.

Review.uz ресурсининг Тошкент вилоят ҳокимияти вакилига таяниб ёзишича, Ангрен ҳудудида аллақачон 7та янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Ангрен қувур заводи” унитар корхонаси мис қувурлар, Egl-Nur МЧЖ ёруғлик-диод лампаларини, “Ангрен шакар” хорижий корхонаси шакар, Jun Long Industrial МЧЖ, Bricket Coal Standart МЧЖ, “Ангрен кўмир брикет” МЧЖ кўмир брикетларини, Vooleen Teks МЧЖ гипсокартон, Uz-Shindong Silicon МЧЖ техник кремний ишлаб чиқармоқда.

2015-2016 йилларда техник ёғларни қайта ишлаш, терини ошлаш, электрод тайёрлаш, сопол плиталари, композит арматуралар ва бошқа нарсалар ишлаб чиқарувчи 13 корхоан ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Top