16:29 / 30.11.2015
4025

Apple iPhone 7’да одатдаги қулоқчин портларидан фойдаланмайди

Apple компанияси навбатдаги iPhone смартфонини аввалгиларидан юпқароқ қилиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда Mac Otakara блоги маълум қилди.

Бу смартфонни қалинлигини 1 мм.дан кўпроқ қисқартирилишига имкон яратади.

Маълумотларга кўра, компания қулоқчин уланадиган одатдаги 3,5-мм портдан воз кечмоқчи. Унинг ўрнига iPhone 7 смартфонида Lightning портидан фойдаланилади. Ҳозирда бундай портни қўллаб-қувватлайдиган қулоқчинлар кам ва уларнинг нархи ҳам қиммат туради.

Компания янги смартфон комплектациясида Lightning портни одатдаги портга айлантириб берадиган қўшимча қурилма қўйиши ҳақида маълумотлар йўқ. 

Top