Спорт | 01:00 / 30.11.2015
4973
2 дақиқада ўқилади

Испания чемпионати: “Реал” меҳмонда “Эйбар”ни мағлуб этди ва турнинг қолган учрашувлари натижалари

Испания чемпионатининг 13-тури доирасида “Реал” футболчилари “Эйбар” жамоаси меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда Мадрид жамоаси вакилларининг қўли баланд келди ва меҳмонда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, Гарет Бэйл ва Роналду ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Эйбар” — “Реал0:2
Голлар: Гарет Бэйл (43) 0:1, Роналду (82) 0:2.

Турнинг бошқа учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Малага” — “Гранада2:2
Голлар: Шарлес (45) 1:0, Форналс (58) 2:0, Эл Арабий (83) 2:1, Рочина (86) 2:2

Лас Палмас” — “Депортиво0:2
Голлар: Давид Симон (19) 0:1, Лукас Перес (90+1) 0:2

Сельта” — “Спортинг2:1
Голлар: Фабиан Орельяна (15) 1:0, Карлос Кастро (65) 1:1, Нолито (54) 2:1

Хетафе” — “Вильярреал” 2:0
Голлар: Анхель Лафета (21) 1:0, Альваро Васкес (51) 2:0

Райл Валекано” — “Атлетик Б0:3
Голлар: Ариц Адурис (1) 0:1, Ариц Адурис (24) 0:2, Ариц Адурис (60) 0:3