Жамият | 09:21 / 02.12.2015
14784
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнаво” Абдулла Қурбоновнинг лицензиясини қайтаргани маълум бўлди

Абдулла Қурбонов Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеъри матни асосида "Дўст" номли қўшиқ куйлади.

Қўшиқчининг ўзи томонидан маълум қилинишича, бироз аввалроқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси унга лицензиясини қайтарган.

"Албатта, бу учун мен “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасига алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Режаларим бисёр, “Оқибат” ҳақида ва яна жуда кўплаб мавзуларда қўшиқлар яратишни режалаштирганман", деган у "Darakchi.uz" сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 2013 йилнинг февралида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонанда Абдулла Қурбоновга берилган лицензиясини бекор қилганди.

Ундан аввалроқ интернетда хонанда маст ҳолатда қўпол оҳангда ички ишлар органлари ходимлари билан мулоқоти туширилган видео пайдо бўлган эди. Хонанда мазкур воқеа бўлиб ўтганини тан олган, ўз қилмишидан пушаймонлигини билдирганди.