17:36 / 02.12.2015
5331

Шоир Ботир Эргашевнинг "Аллоҳимга айтиб бер" номли китоби нашрдан чиқди

Шоир Ботир Эргашевнинг "Аллоҳимга айтиб бер" деб номланган янги китоби нашрдан чиқди. Ҳозирда китоб 5000 нусхада чоп этилган.

Шоир ушбу янги китобини марҳум устоз шоир Муҳаммад Юсуфнинг ўчмас хотирасига бағишлади. Унгача шоирнинг “Мани севиб қолсайдинг”, “Олавер, ҳаётим сеники”, “Қизим сизга ўхшасин”, “Яхшиям сен бор”, “Кундан кун яхши” номли китоблари нашр этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Аллоҳимга айтиб бер” шеъри Озодбек Назарбеков томонидан қўшиқ қилинган ва катта шов-шувга сабаб бўлган эди. 

Top