09:01 / 03.12.2015
2931

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида электрон ҳукумат бўйича яна бир ҳужжат имзоланди

2015 йилнинг 1 декабрь куни “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Жанубий Кореянинг Ахборот жамияти бўйича миллий агентлик (NIA) ўртасида Электрон ҳукумат платформаларини ривожлантириш соҳасида ўзаро тушуниш меморандуми имзоланди. Бу ҳақда марказ расмий сайтида маълум қилинди.

Меморандумни имзолаш маросими ўзбек-корейс ҳамкорлиги доирасида Корея Республикасининг Тэгу шаҳридаги миллий агентликнинг бош идорасида бўлиб ўтди. Томонлар шерикчилик алоқаларнинг келгусидаги ривожланиши борасида ўз ишончини билдириб ўтишди.

Top