11:04 / 03.12.2015
3014

Ўзбекистон ва Покистон алоқаларини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Покистон Тошкентдаги саммитдан сўнг ўзаро муносабатлар янада кучайишидан умид қилмоқда. Покистон бош вазири Миён Муҳаммад Навоз Шариф 17 ноябрь куни Тошкентга 2 кунлик сафар билан келиб, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралар ўтказди. Сафар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги шартнома имзоланиши билан якунланди.

Томонлар йиллик товар айланмасини 300 млн долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу йилги сонлар маълум эмас, аммо 2010 йили бу кўрсаткич 40 млн долларни ташкил қилган эди. Аммо мамлакатлар аҳолисининг кўплиги инобатга олинса, бу соҳадан келадиган даромадни анча оширса бўлади.

Шунингдек, икки давлат хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Минтақавий терроризм кучли позицияларга эга бўлган Афғонистон ҳар икки давлат билан чегарадошдир, шунинг учун уларнинг умумий манфаатлари ва хатарлари мавжуд. Шу боис икки давлат раҳбарининг қўшма баёнотидан БМТ кўмагида Афғонистонда тез муддатда тинчлик ўрнатишга чақириқлар ўрин олди.

Top