17:19 / 04.12.2015
16106

Ойлик иш ҳақи ва ижтимоий нафақалар инфляция суръатларидан ортиқ миқдорларда оширилади

2016 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида аҳоли реал даромадлари ва жамғармаларининг, турмуш даражасининг оширилиши назарда тутилмоқда. 2015 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида бу ҳақда маълум қилинди.

Унга кўра, ойлик иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар инфляция суръатларидан ортиқ миқдорларда оширилади. Шунингдек, муҳтож оилаларнинг манзилли ижтимоий қўллаб-қувватланишини кучайтирилиб, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 2016 йилда ойлик иш ҳақи ва ижтимоий нафақалар миқдори 10 фоизга индексация қилинади.

Top