11:21 / 07.12.2015
5210

Самарқанд вилоятида мингдан ортиқ ноқонуний савдо нуқталари аниқланди

Ўзбекистон Марказий банки Самарқанд вилоят бош бошқармаси раҳбари Ғанишер Маматқулов матбуот анжумани чоғида журналистларнинг пластик карталар ва улар билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Унинг сўзларига қараганда, пластик карталар қабул қилмайдиган савдо нуқталари ё ноқонуний фаолият юритаётган, ё контрабанда маҳсулотларини сотаётган бўлади. Самарқанд вилояти ҳудудида жами 1 031та мана шундай нуқта аниқланган.

Г. Маматқуловнинг сўзларига қараганда, ҳар бир деҳқон бозорида ҳеч бўлмаганда битта гўшт бозори пластикка савдо қилиши шарт. Бугунги кунда 9 100 муассасада жами 14 400 тўлов терминаллари ўрнатилган.

 

Муаллиф: Тошпўлат Раҳматуллаев

Top