Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:21 / 10.12.2015
6193
1 дақиқада ўқилади
Польшанинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили тўсатдан вафот этди
2015 йилнинг 10 декабрь куни Польшанинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Элчихонада Польша Республикаси Муваққат ишлар вакили Вальдемар Ковальскийнинг тўсатдан вафот этганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.