Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:44 / 11.12.2015
3653
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Япония савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10 декабрь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихоко Като билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техникавий ҳамкорлик, шу жумладан 2015 йилнинг 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига Япония бош вазири Синдзо Абе ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши борасидаги муҳум масалалар атрофлича кўриб чиқилди.