Жамият | 14:37 / 11.12.2015
3977
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда валютафуруш ака-укалар 4.5 минг доллар билан қўлга тушди

Хоразмнинг Урганч туманида истиқомат қилувчи Жаҳонгир ва Фозилбек Жалоловлар ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, улар узоқ муддат давомида бундай “қора бозор”да фаолият юритиб борган. Бир куни фуқаролик кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни 100 долларни айирбошлаш устида қўлга олган.

Ўтказилган тадбир давомида ака-укалар ёнидан 4.406 АҚШ доллари, 20 евро, 22 минг Қозоғистон тангаси, 58 250 Россия рубли ва 2.178 млн сўм топилган.
Валютафурушлар жавобгарликка тортилган.