08:18 / 12.12.2015
8028

Истиқлол берган имкониятлар

Кун.уз сайтига мухбир хабари жўнатилди. Унда Қашқадарё вилояти аҳолисининг нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган талаби қай тариқа қондирилаётгани тўғрисида маълум қилинади.

Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти тобора юксалиб бормоқда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, замонавий бизнес инфратузилмасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Юртимиздаги макроиқтисодий барқарорлик ва қулай сармоявий муҳит таъсирида энг ривожланган давлатлар, нуфузли молия муассасалари мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилмоқда. Иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бири нефть ва газ саноатида ҳам кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда. Мустақиллик йилларида аҳолининг нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида бир қатор корхоналар ташкил этилди. Шулардан бири “Қарши нефть базаси” унитар корхонаси бўлиб, мазкур корхона айни пайтда Қашқадарё вилоятнинг Нишон, Касби, Миришкор, Муборак, Қарши, Косон, Чироқчи туманларига ҳамда Қарши шаҳридаги хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Корхона томонидан жорий йилда 60 минг тонна нефть маҳсулотлари реализация қилинган бўлса, шундан 15 минг тоннага яқини автобензин, 40 минг 500 тонна дизел ёқилғиси, 4 минг 600 тонна ҳар-хил турдаги нефть маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилди. Биргина автобензиннинг 11 минг тоннага яқини хусусий ёқилғи қўйиш шохобчаларига тарқатилди. Ишлаб чиқариш корхоналарига ҳамда бюджет ташкилотларига 3 минг 600 тоннага яқин автобензин етказиб берилган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларига 33 минг 700 тонна, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларига 6 минг 200 тонна, хусусий ёқилғи қўйиш шохобчаларига 600 тонна дизель ёқилғиси етказиб берилди. Корхона томонидан сотилган нефть маҳсулотларининг умумий қиймати 159 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Олинган фойда эса, 8 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу орқали корхона давлат бюджетига 6 миллиард 600 миллион сўмлик солиқ тушумини амлага оширди. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 23 июлдаги “Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида “Қарши нефть базаси” унитар корхонаси фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳридаги “Чап қирғоқ” канали атрофида барпо этилаётган сайилгоҳ қурилишида корхона томонидан салмоқли қурилиш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда 730 нафар ходим меҳнат қилаётган ушбу жамоада ишчи-ходимларнинг ижтимоий муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунончи, ишчи-ходимларнинг соғликларини тиклаш ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун жорий йил ҳисобида 8,2 миллион сўмлик маблағ ажратилган бўлса, санаторий ва дам олиш уйларига 75 миллиион сўмлик йўлланмалар олиб берилди. Шу билан биргаликда, корхонада фаолият юритаётган 3 нафар ходимга намунавий тартибда қурилган уй-жойлар олиб берилди ва улар учун тўланадиган дастлабки 25 фоизлик 150 миллион сўм корхона томонидан тўлаб берилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, “Қарши нефть базаси” унитар корхонаси Ўзбекистон президентининг “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган тамойилидан келиб чиқиб, ватан равнақи, эл-юрт фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Top