18:08 / 16.12.2015
3986

Иштихон пиллахонасининг қинғирликлари фош этилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги “Муҳаммад Беҳруз даласи” ва “Миришкор” фермер хўжаликлари раислари Б. Шодиева ва Э. Ўтаевлар “Иштихон пилла” МЧЖ мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишди. Ушбу аризага мувофиқ текширув ўтказилди.

Текширишда маълум бўлишича, МЧЖ томонидан мазкур фермер хўжаликлари топширган пилла сифати паст кўрсатилиб, қабул қилинган маҳсулотга белгиланганича пул тўланмаган.
Шунингдек, МЧЖ бош ҳисобчиси Абсамат Ялғашев ва директори Келдиёр Худойқуловлар 2010-2014 йиллардаги ҳисоботларни сохталаштириб, 265.442 млн сўм миқдордаги солиқларни тўламагани аниқланди.

“Ҳуқуқ” нашрининг хабар беришича, суд айбланувчиларнинг ишини кўриб чиқиб, тегишли жазони белгилаган.

Top