18:17 / 16.12.2015
1870

Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси билан 2015 йилдаги ҳамкорлик якунларига бағишланган учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида 2015 йилдаги ҳамкорликнинг дастлабки якунлари сарҳисоб қилинди, давлатлараро мулоқотни янада ривожлантиришнинг ҳамда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларини фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Элчи 2015 йил 12 декабрда Париж шаҳрида якунланган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 21-конференцияси давомида эришилган асосий келишувлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда икки томон алоқаларига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top