09:10 / 17.12.2015
2136

Фидель Кастро Гондураснинг олий миллий мукофоти билан тақдирланди

Гондурас миллий конгресси Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастрони “оролга мунтазам ва якдил ёрдам бергани”га миннатдорчилик сифатида мамлакатнинг олий миллий мукофоти билан тақдирлади, деб хабар бермоқда NTN24 телеканали.

Тақдирлаш маросимида Кубанинг Гондурасдаги элчиси Серхио Оливе иштирок этди. Миллий конгресс раиси Маурисио Олива Гондураснинг бир палатали парламенти бу қарори билан “Фидель Кастро шахсида Лотин Америкасининг инсонлар якдиллиги ишида шубҳасиз етакчисини тан олишини” таъкидлаб ўтди.

Олива Гаванадаги Лотин Америкаси тиббиёт мактабида таълим олган юзлаб гондураслик ёшлар тайёрлангани учун Куба етакчисига миннатдорчидлик билдирди.

Top