07:26 / 17.12.2015
2782

Лондон аэропортида бир эркак ўзига жароҳат етказди

Лондоннинг Хитроу аэропортида бир эркак пичоқ билан ўзига жароҳат етказди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Гувоҳларнинг айтишича, эркак паспорт ва божхона назоратидан ўтгандан кейин ўзининг бошига зарба бера бошлаган. Эркак пичоқни аэропорт ҳудудидаги ресторандан олган.

“Одамлар уни тўхтатмоқчи бўлишди, бироқ яқинлашишга ҳайиқишди. У ўзидан бошқа одамга жароҳат етказишга уринмади, шунинг учун бу теракт бўлмаган, деб ҳисоблайман”, деб айтди гувоҳлардан бири.

Таъкидланишича, полиция ва тиббий ходимлар етиб келгунча эркакни аэропорт ходимлари хавфсизлантиришган.

Top