16:44 / 18.12.2015
4587

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Янги йил совғаси сифатида Москвага қатновларга махсус пасайтирилган тарифларни жорий қилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчиларга Янги йил совғаси сифатида Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган қатновларга махсус пасайтирилган тарифларни жорий қилади.

Компания ахборот хизматининг маълум қилишича, тарифлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Москвага йўл олганлар учун амал қилади.

Махсус тариф муддати 2016 йилнинг 31 мартигача белгиланган.

Термиз—Москва йўналишида бир томонга минимал тариф – 118 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 246 еврога тенг.

Бошқа шаҳарларда бир томонга минимал тариф – 109 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 224 евро.

Пасайтирилган тарифлар бўйича авиачипталарни сотиш бошланди ва 2016 йилнинг 20 январига қадар давом этади.

Top