Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пахтанинг янги ҳосилдор нави синовдан ўтказилмоқда
Тошкент давлат аграр университети мутахассислари Селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти ҳодимлари ҳамкорлигида «су-1001» номли янги пахта навини тақдим этишди.
«Жаҳон» АА ёзишича, келгуси йил янги нав экилган майдонларни кенгайтириш режалаштирилган.
Янги нав 2011 йилдан буён синовдан ўтказилмоқда. У тез пишарлиги ва ҳосилдорлиги билан бошқа навлардан ажралиб туради.
Ўсимликнинг янги навига Сурхондарё вилоятидаги далаларда ишлов бериш таклиф этилмоқда. Элита-уруғчилик ишлари мазкур вилоятдаги «Сурхон» тажриба хўжалигида олиб борилмоқда.