15:23 / 20.12.2015
3291

ОАВ: Хитой жанубида одамлар тўла уйни кўчки босиб қолди

Жанубий Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида (Гуандун вилояти) 17 та турар-жой биноси кўчки остида қолди. Улардан иккитаси умумий турар-жой биноси эди. Хитойнинг марказий телевидениеси хабарига кўра, қутқарувчилар кўчки остидан тўрт нафар кишини қутқаришга муваффақ бўлган.

Воқеа маҳаллий вақт билан 11:40 да Liuxi саноат хиёбонида содир бўлди. Айни дамда 30 нафар ўт ўчирувчи ҳалокат жойида ишламоқда. Шунингдек, у ерда қутқарувчилар ва психологлар ҳам ҳаракат қилмоқда.

Top