Жамият | 15:09 / 20.12.2015
4457
1 дақиқада ўқилади

Яна бир чимкентлик жуфтлик ўз тўйида хайрия дастурхони тузатишди

Дария ва Еркебулан Жолдасовлар 300 порция таомдан иборат дастурхон тузатишди. Одамлар дастлаб таомларнинг текинлигига ишонишмади. Паловга бўлган навбат жуда узоқ чўзилди. Бу ҳақда 24.kz хабар бермоқда.

Эътироф этиш керакки, бу Чимкентда бўлаётган илк мана шундай тадбир эмас. Бир неча ҳафта муқаддам Меирман ва Сания Сауранбек ўз тўйларини болалар учун мослаштирилган марказда ўтказишган эди. Ёшлар уларнинг тарбиячилари учун байрам дастурхони тузатишган эди.

Еркебулан Жолдасов, куёв: “Ёшлар тўйларини ўтказиш учун жуда кўп пул сарфлашади. Автомобилларга бериладиган пулларни айтмайсизми? Бу пулларни ҳавога совуриш эмасми? Бугун биз юзлаб одамларнинг қорнини тўйғаздик. Бу, албатта, яхши. Юиз юир-биримизга ёрдам беришимиз керак”.