14:51 / 21.12.2015
8678

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кучли қор ҳайдовчиларга қийинчиликлар туғдирди

Ўтган дам олиш кунларида (19-20 декабрь кунлари) Ўзбекистоннинг тоғли туманларида кучли қор ёққани сабабли, айрим ҳайдовчилар муаммоларга дуч келишди.

Бу ҳақда интернет фойдаланувчилари хабар бермоқда. Уларнинг сўзларига кўра, автотранспорт ҳаракатининг қийинлашуви Қамчиқ довони, Чимён ва Қоронкўл (Бўстонлиқ тумани)да кузатилган.

Интернетга жойлаштирилган суратларда кўпгина автоуловлар чуқур қор уюмларига тиқилиб қолганини кўриш мумкин.

Бироқ шунга қарамай, Қамчиқ довонида йўл тозаловчилар фаол иш олиб боришган.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, ушбу туманда дам олиш кунлари кучли музлашлар кузатилди, ҳарорат 10 даражагача совуқ бўлди ҳамда қалин туман 50-100 м масофагача кўриш имкониятини пасайтирди.

Фойдаланувчилар қордан ташқари, Чимён йўлларидаги музламаларларни ҳам қайд этишган.

“Ғазалкентгача яхши, лекин ундан кейин йўллар музлаган”, - деб ёзади ҳайдовчилардан бири.

Айтилишича, ҳаво ҳарорати ёмонлашгандан сўнг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари тоғли ҳудудларга олиб борувчи йўлни ёпишган.

Top