Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:23 / 23.12.2015
2678
1 дақиқада ўқилади
95 минг нафар ўзбекистонлик гриппдан эмланди
Давлат эпидемиологик назорат республика маркази UZ24 нашрига берган хатида, 2015 йил давомида мамлакатда гриппга қарши 95 мингдан кўпроқ киши эмланганини маълум қилди.
“Гриппга қарши эмлаш эпидемик кўрсатмалар бўйича эмлаш марказларида фуқароларнинг ўз пул маблағлари ҳисобига, ёшидан ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар ўтказилмоқда”, дейилмоқда мактубда.
Бепул эмлашдан “Меҳрибон”, “Муррават” ва “Саховат” уйларининг 14,773 нафар тарбияланувчилари ўтдилар.