Иқтисодиёт | 08:35 / 24.12.2015
3734
1 дақиқада ўқилади

Россия авиакомпаниялари 2015 йилда 20-30 млрд рубль атрофида зиён кўришди

Россия банки Россия авиакомпанияларининг кўрган зиёнлари ҳажмини 20-30 млрд рубль атрофида баҳоламоқда. Бу ҳақда 2015 йилнинг 2-3-чоракларидаги молиявий барқарорлик шарҳида айтилмоқда.

“Россия ҳаво транспортидан фойдаланувчилар уюшмаси маълумотларига кўра, компанияларнинг молиявий натижаларига лизингга олинган самолётлар учун тўловнинг ошиши, ташишларнинг структураси ўзгаргани:

хорижий сайёҳлик пакетлари савдосининг камайиши билан Россия авиаташувчиларига анъанавий тарзда зиён келтирувчи ички рейсларнинг кўпайиши билан боғлиқ ҳолда умумий тушумнинг камайиши каби омиллар салбий таъсир кўрсатмоқда”, дейилмоқда ҳисоботда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш