“Жаҳон гўзали” Ксения Сухинова боксчи Флойд Мейвезерга амур йўлбарсини совға қилди
Супермоделлар ва олигархлар рафиқаларининг севимли ҳордиғига айланган хайрия интернет-аукционларидан ташқари, машҳур гўзалларнинг эътиборини ҳайвонларни сақлаш ҳам ўзига тортмоқда. Шундай гўзаллардан бири, яқинда олигарх Сергей Говядин билан алоқаларни узган, 2008 йилги “Жаҳон гўзали” Ксения Сухинова айрилиқдан тушкунликка тушиш ўрнига фойдали иш билан шуғулланишни афзал кўрди: жаҳон гўзали йўқолиб бораётган ноёб ҳайвон – амур йўлбарсини ҳимоя қилиш билан шуғулланишни бошлади.
Ксения АҚШлик боксчи Флойд Мейвезерга ёввойи табиатда яшовчи антиқа Анна Савельевна исмли ноёб урғочи йўлбарсга ғамхўрлик қилиш учун “Амур йўлбарси” жамғармаси сертификатини топширди.
Васийлигида яна битта ёввойи ҳайвон – цирк йўлбарси бўлган боксчи “жаҳон гўзали”га рад жавобини бера олмади ва йўқолиб бораётган турнинг вакили ҳақида ғамхўрлик қилиш нафақат катта масъулият, балки катта шараф эканлигини айтди.
Ксения Сухинова эса “бу чиройли ва эркакмонанд иш бошқа юлдузлар ва шунчаки боксчининг мухлислари учун ўрнак бўлади”, деб умид билдирди.