22:49 / 26.12.2015
5661

Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда

Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg'iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш мақсадида болажонлар учун турли-туман, ажойиб туҳфалар тайёрланди.

Айни кунларда масъул ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилган.

Top