12:46 / 27.12.2015
9727

“Ўт балосидан жабр чекдим...”

Доим дуо қилганимизда ўт балосидан, сув балосидан асрасин, деб Аллоҳдан сўраймиз. Бундай офатнинг жабрини англаш учун, албатта, ундан жабр чекиш шарт эмас. Бироқ менинг бошимга ана шундай кулфат тушди. Эҳтиётсизлик сабаб, уйимизда ёнғин чиқиб, бор-будимиз ёниб, кул бўлди. Тақдир экан. Яқинда қизимни турмушга узатмоқчи эдим. Ҳамма сарполару сотиб олган мебеллари ҳам ёниб кетди. Ўзим ҳайдовчиман. Ҳаммасини бошқатдан йиғиб, тикланиб олишим учун қийналаяпман. Агар имконингиз бўлса, ёрдамингизни аямасангиз. Яратган саҳий инсонларнинг давлатига барака, ишларига ривож ва оилавий бахт берсин! Ҳурмат билан Ғофур Шокиров. 

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Исломобод маҳалласи, О.Мухтор кўчаси 79-уй 
Телефон: +99897 7008241, +99893 5190100

Top