19:42 / 29.12.2015
5713

Олмаота-Тошкент йўлида Mercedes полиция фургони билан тўқнашиб кетди

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳудудида енгил машина полиция мини-фургони билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, бу ҳодиса 27 декабрь куни Олмаота-Тошкент трассасининг 212-километрида содир бўлган. Маълум бўлишича, Mercedes русумли автомобилнинг 46 ёшли ҳайдовчиси Қордой қишлоғидан Олмаота шаҳрига қараб ҳаракатланаётган бўлган.

"Ушбу ҳайдовчи йўлда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда қарама-қарши томондан келаётган, полициячиларга тегишли Hyundai Н-1 фургони билан тўқнашиб кетган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу йўл транспорт ҳодисаси туфайли жабрланганлар йўқ. Бу ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилиши айтилган.

Top