Жамият | 17:12 / 02.01.2016
7064
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дунёдаги энг йирик McDonalds ресторани ёпиб қўйилди

АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган дунёдаги энг йирик McDonald's ресторани ёпилди. Бу ҳақда Time нашри хабар берди.

Бу ресторан 1976 йилда "Диснейленд" кўнгилочар мажмуаси қаршисида очилганди. Ташқи кўриниши қовурилган картошка солинган улкан қутини эслатувчи бинода боулинг, яхмалак майдони ва ўйин автоматлари зали ҳам бўлган.

McDonald's вакиллари хабарига кўра, эскирган бино ўрнида янада улканроғи (1750 кв м ҳудудда) қурилишини маълум қилишган.

Рестораннинг янги биноси 2016 февралидаёқ очилиши кутилмоқда.