Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда жангарилар Ҳиндистон консуллигига ҳужум уюштирди
Афғонистонда номаълум жангарилар Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Ҳиндистон консуллигига ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланган ҳолда.
Хабарда айтилишича, жангарилар консуллик ҳудудига кириб олишга ҳаракат қилишган.
Қайд этилишича, мазкур босқинчилик Ҳиндистонда ҳарбий базага ҳужум уюштирган жангариларни йўқ қилишга қаратилган махсус амалиёт ўтказилаётган вақтга тўғри келди.
Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар ҳозирча йўқ. Шунингдек, айнан қайси гуруҳга мансуб жангарилар ҳужум уюштиргани ҳам аниқлаштирилмоқда.