Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:19 / 04.01.2016
3577
1 дақиқада ўқилади
AFP: Покистонда автобусдаги газ баллони натижасида 13 киши ҳалок бўлди
Покистон шимоли-ғарбида йўловчи автобусидаги газ баллони портлаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилган.
Маълумотларга кўра, тўйга йўл олган автобус жарликка қулаган ва портлаб кетган."Портлаш натижасида 13 киши ҳалок бўлди. Шулардан беш нафари аёл ва беш нафари болалардир ", - деб маҳаллий полиция вакили сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.