Жамият | 20:13 / 04.01.2016
6156
1 дақиқада ўқилади

Франциялик таниқли актёр Мишель Галабрю вафот этди

Францияда таниқли актёр Мишель Галабрю 93 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актёрнинг оиласи берган маълумога асосланиб, 20minutes нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, марҳум уйқудан уйғонмаган ҳолда жон берган.

Маълумот учун, Галабрю ўз фаолияти давомида 250дан ортиқ фильмда суратга тушган.

Дунё киноихлосмандлари уни биринчи навбатда Луи де Фюнес иштирокидаги Сан-Тропелик жандарм ҳақидаги фильмлардаги комиссарнинг ёрдамчиси сержант Жербер роли орқали эслашади.

Шунингдек, у рол ижро этган "Ер остида", "Астерикс ва Обеликс Цезарга қарши" ҳамда "Тўрт қўл ўйини" фильмлари ҳам машҳур бўлган.