Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кувайт ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни муҳокама қилди
Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийрон Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ҳамда Молия вазири Рустам Азимов билан учрашди.
KUNA ахборот агентлиги хабарига кўра, томонлар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.
Рустам Азимов Ўзбекистон Кувайт билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этиб ўтган.
Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон KFAED жамғармасидан 125 млн доллар миқдорида кредит маблағи олган. Учрашув чоғида Азимов кувайтлик тадбиркорларни Ўзбекистон иқтисодининг турли соҳаларида ўсишни таъминловчи лойиҳаларда иштирок этишга чақирган.