Жамият | 09:50 / 05.01.2016
2968
1 дақиқада ўқилади

Хитой шимоли-шарқида автобуснинг ёниб кетишидан 14 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқидаги Нинся-Хуэй автоном туманида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди, энг камида 30 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда “Синьхуа”.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 7.00 (Тошкент вақти билан 4.00) да Иньчуань шаҳрида мебель савдо маркази яқинида содир бўлган. Автобус жамоат транспортининг бир қисми бўлган. Жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.