Технология | 13:30 / 06.01.2016
5384
2 дақиқада ўқилади

Acer дунёда биринчи 4K экранли “1да 2” ноутбукини тақдим этди

Acer компанияси дунёда биринчи юқори ечимли 4K (3840га 2160 нуқта) экранли “1да 2” ноутбукини тақдим этди. Aspire Switch 12S ускунаси Лас-Вегасда ўтаётган CES-2016 кўргазмаси чоғида намойиш этилди.

Аппарат экранининг диагонали 12.5 дюймни ташкил этади. Илгарироқ Toshiba компанияси тақдим этган Sattelite Radius 12 4K-ноутбукидан фарқли равишда, Acer моделида дисплейни клавиатурадан ажратиш ва уни планшет ўрнида ишлатиш мумкин (бундай турдаги ускуналар 1да 2 деб аталади).

Дисплей тўртинчи авлод қирилмайдиган Gorila Glass шишаси билан қопланган.

Aspire Switch 12S Intel Core M процессори негизига қурилган бўлиб, энергияни кам сарфлайди ва самарадорлиги яхши даражада. Ноутбук Windows 10 операцион тизимида ишлайди. Аппарат массаси клавиатура билан 1400 граммни, планшет ҳолида 800 граммни ташкил этади.
Ноутбекнинг Full HD ечимли (1920га 1080 нуқта) модификацияси ҳам мавжуд.
Ноутбукнинг Европадаги нархи тахминан 1200 еврога тенг бўлади (Toshiba’нинг 4K-модели – 1600 евро).