Жамият | 16:37 / 06.01.2016
6064
1 дақиқада ўқилади

Корейс протестант черкови тарафдорларининг ноқонуний йиғини фош этилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Корейс протестант черкови тарафдорларининг ноқонуний йиғини фош этилди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкент вилоятининг уч нафар фуқаросининг Корейс протестант черкови диний адабиётларини ноқонуний равишда сақлаётгани ва тарқатаётганини аниқлашди.

Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасининг хабарига кўра, улар яшайдиган уйлар текширувдан ўтказилганда, диний мазмундаги 7та китоб, 1та брошюра, 2та қайдлар ёзилган дафтар ва 130 CD- ва DVD-диск аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига биноан, тегишли муассасалар (бинолар, иморатлар, ибодат иншоотлари) деворларидан ташқарида ҳар қандай диний ташвиқотни олиб бориш тақиқланади.