Жамият | 09:02 / 06.01.2016
4247
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сиёсий партияларга фойдаланилмаган давлат маблағларини давлат бюджетига қайтармасликка ижозат берилди

2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 2004 йилнинг 30 апрелида қабул қилинган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ, сиёсий партиялар, уларнинг ташкилотларига биттадан ортиқ банк, шу жумладан, хорижий банкларда ҳисоб рақамига эга бўлиш тақиқланади.
Сиёсий партиялар битта банкда қуйидаги талаб қилинунгунга қадар депозит ҳисоб рақамларига эга бўлишлари мумкин:

— ҳисоб рақам рақам – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўтказиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш учун;
— иккита иккиламчи ҳисоб рақами: а) аъзолик бадаллари, ихтиёрий тўловлар ва қонунчилик тақиқламаган бошқа манбалар; б) Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағларини ўтказиш, улардан фойдаланиш учун.

Review.uz маълумотларига кўра, мазкур қонуннинг 10-моддаси учинчи қисми тубдан ўзгарди. Мазкур модданинг эски таҳририда молия йили учун ажратилган, лекин шу йил мобайнида сиёсий партия томонидан фойдаланилмаган давлат маблағлари молия йили тугаганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилиши керак, дейилган.

Янги таҳрирда эса бу банд молия йили давомида сиёсий партия томонидан фойдаланилмаган давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтармайди ва кейинги йилларда уларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади, дейилади.