Жамият | 19:11 / 06.01.2016
5069
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда фарзандини квартирага айирбошлаган она қидирилмоқда

Қирғизистонда фарзандини квартирага айирбошлаган она қидирилмоқда. Бу ҳақда Бишкек ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, 2009 йил апрелида пойтахт туғуруқхоналаридан бирига 37 ёшли фуқаро А.Ч. ётқизилган. У ўғил фарзандли бўлиб, шифохонадан чиқиб кетган.

Аниқланишича, туғуруқхона ходимлари хусусий клиника шифокорлари ва 74 ёшли фуқаро Т.Б. билан тил бириктириб, ҳужжатларни сохталаштирган ва болани Т.Б. билан бирга яшаб келаётган аёл, 48 ёшли Д.Э. номига расмийлаштирган.

Маълум бўлишича, аёл шу йўл билан ўз фарзандини квартирага айирбошлаган, сўнг уни сотиб юбориб, мамлакат ҳудудини тарк этган.

Айни пайтда аёлнинг қаерда эканлиги аниқлаштирилмоқда.