18:40 / 07.01.2016
9142

Ўзбекистонда "Дизайн тарихи" номли электрон дарслик яратилди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ходимлари "Дизайн тарихи" номли электрон дарслик яратишди.

Мазкур дарслик дизайн таълим йўналишлари, хусусан, "Либос дизайни" таълим йўналиши бакалаврлари учун "Дизайн тарихи" фанидан машғулотларни ташкил қилиш ва ўтиш учун мўлжалланган.

Дастур фан бўйича талабалар билимини тест асосида баҳолаш, фан мавзуларига оид расмли қўлланмалар билан танишиш, фанга оид тақдимотлар билан танишиш, дизайнга оид бошқа адабиётлар билан танишиш, фойдали дастурлар билан танишиш каби функционал имкониятларга эга. Ушбу электрон дарсликда либос дизайни, архитектура, wеb-дизайн, ландшафт, темир йўл ва автомобилсозликка оид маълумотлар жамланган.

Ундан дизайннинг барча турлари бўйича таълим олаётган талаблар фойдаланиши мумкин, деб хабар беради Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати.

Муаллифлар - Д.Д.Зупарова, Н.Н.Каримова ва Н.Я.Нурсаидовга ушбу дарслик учун № ДГУ 03393 рақамли гувоҳнома берилди

Top