Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кафедрал соборида 5 минг киши Рождество байрамини кутиб олди
Ўзбекистоннинг православ эътиқодидаги 5 мингдан ортиқ фуқароси 7 январга ўтиш тунида Тошкентдаги Свято-Успенский кафедрал соборида тўпланиб, Рождество байрамини кутиб олди. Бу ҳақда Ўрта Осиё митрополитлик округи матбуот котиби иеродиакон Михали Столяров хабар қилди.
Литургия маросимини округ раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий адо этди.
“Биз ташвишли замонда яшамоқдамиз, шу боис Худонинг инсон зотига йўллаган тинчлик, муҳаббат ва меҳрибонлик байрами бўлмиш Рождество бизга хотиржамлик олиб келмоғи даркор”, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.
7-15 январь кунлари соборда болалар учун Рождество арча байрамлари ўтказилади, 14-15 январда эса Рождество тадбири ўтказилиб, унга болалар уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар фарзандлари таклиф қилинади.