Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда БСРЖ ҳисобидан халқаро мусобақаларда иштироки таъминланган 479 ёш спортчи 314 медал билан қайтди
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ёшларимизнинг жаҳон майдонларида улкан ютуқларни қўлга киритиши, халқаро миқёсда Ватанимиз нуфузининг янада ошиши йўлида ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.
2015 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хитой, Италия, Франция, Португалия, Болгария, Япония, Греция, Чехия, Россия каби 24 та давлатда бўлиб ўтган 53 та нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 479 нафар иқтидорли ёшларнинг иштироки таъминланди.
Спортнинг 27 туридан қатнашган ўқувчиларимиз умумий ҳисобда 314 та, шундан 140 та олтин, 83 та кумуш, 91 та бронза медалларни қўлга киритишди. Қувонарлиси, ўтган йилга нисбатан олтин медаллар сони 14 тага кўпайган.
Маълумот учун, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2002 йил 24 октябрда ташкил этилган. Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 1922 та спорт иншооти барпо этилган, 5369 нафар иқтидорли ўқувчиларнинг халқаро танловлардаги иштироки таъминланган.
Баҳодир МАМАТНАЗАРОВ,
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси спорт ишлари бўйича бўлим бошлиғи