Жамият | 08:21 / 09.01.2016
7460
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик бола крикет учрашувини томоша қилиш пайтида бутун тарвузни бир ўзи пўчоғи билан еб қўйди

Интернетда Австралиядаги крикет учрашувини томоша қилиш пайтида бутун тарвузни бир ўзи пўчоғи билан еб қўйган бола видеоси оммалашиб кетди. Бу ҳақда Mashable портали хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, видеодаги “тарвўзхўр бола” Австралиядаги машҳур радиобошловчи Тони Шибечнинг Митч исмли ўғли бўлиб, у ўзининг ноодатий иштаҳаси билан ён-атрофдагиларнинг эътиборини тортган.

Митч нафақат ўйинни томоша қилишдан ҳузур олди, балки каттагина тарвузни кесмасдан туриб, "паққос туширишга" ҳам улгурди.

Боланинг бу қилиғи одамларни ўзига жалб қилди ва улар уни видеога олиб, интернетга жойлаштиришди. Ушбу видео эвазига бола юлдузга айланиб кетди.

“Тарвузхўр бола” тасвирланган видео интернетда #watermelonboy хэштеги билан чоп этилди ва Австралия ижтимоий тармоқларининг етакчи ўринларидан жой олди.

Эндиликда бола турли кўрсатувларга таклиф қилиниб, ўз “жасоратини” яна бир бор такрорлаб бериши сўралмоқда. Боланинг айтишича, у шунчалик ўйинни томоша қилишга берилиб кетганки, ҳаттоки тарвузни пўчоғи билан еяётганини пайқамай қолган.

Кўпчилик боланинг бу “ютуғи” ҳамманинг ҳам қўлидан келавермаслигини таъкидлашмоқда.