Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Financial Times Хитойда доллар чекланган миқдорда сотилаётганини маълум қилди
Хитой банклари Хитой Халқ банкидан АҚШ долларининг жисмоний шахслар ва компанияларга чекланган миқдорда сотилиши бўйича оғзаки кўрсатма олди. Бу ҳақда 8 январда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда The Financial Times нашри маълум қилди.
Нашрнинг тушунтиришича, Пекин шундай усул билан сармоянинг четга чиқиб кетиши билан курашмоқда. Хусусан, Хитой ҳукумати Шанхайда АҚШ доллари ва Шэньчжэнда Гонконг долларига талабнинг кескин ўсганидан хавотирга тушган. Газета манбаларининг айтишича, Шанхайда “ўртамиёна банкда” мижозлар олдиндан буюртма бермасдан кунига 5 мингдан ва буюртма билан 10 мингдан кўпроқ АҚШ доллари сотиб ололмайдилар.
2015 йил охирида Хитой Халқ банки икки марта – 10 ва 14 декабрда юаннинг қийматини пасайтирган. Янги курс бир долларга 6,4495 юань қийматида ўрнатилганди. 8 январдаги маълумотларга кўра, бир доллар 6,57 юанни ташкил қилмоқда.
2015 йил 30 ноябрда юань Халқаро валюта жамғармасининг захира валюталари рўйхатига киритилди. Юаннинг бу рўйхатга киритилиши учун Хитой бир қатор ислоҳотларни амалга оширишига тўғри келди. Биринчи навбатда, гап хорижликларнинг мамлакат валюта бозорига кириши борасидаги қоидаларининг эркинлаштирилиши ҳақида бормоқда. Бу қарор 2016 йил 1 октябрдан кучга киради.