Ўзбекистон | 16:15 / 09.01.2016
4445
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқ ТМК 2015 йил режасидаги барча вазифаларни ортиғи билан бажарди

“Олмалиқ ТМК” АЖ ўтган йилда товар маҳсулотларини амалдаги нархларда 2 533.1 млрд сўм, таққосий нархларда 2 455.3 млрд сўм ҳажмида ишлаб чиқарди. Бу борадаги режавий кўрсаткичлар 103 ва 102.6 фоизга бажарилди.

Комбинат матбуот хизматининг маълум қилишича, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши 2014 йилга нисбатан 107.5 фоизни ташкил қилган.

2015 йилда мис рудаси кўрсатилган ҳажмга нисбатан 101.1 фоиз қазиб олинган, мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш режавий вазифалардан 6.2 фоизга, металлик рух ишлаб чиқариш 10.7 фоизга, олтингугурт кислотаси чиқариш 6.3 фоизга, аффинацияланган олтин ва кумуш ишлаб чиқариш 0.3 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

Экспорт прогнози 101.4 фоизга, шу жумладан, мис маҳсулотлари экспорти кўрсаткичлари 101.6 фоизга бажарилган.Ички бозорни тўлдириш учун комбинат халқ истеъмол товарларини вазифада кўрсатилган прогнозларга нисбатан 101.6 фоиз ишлаб чиқарган.