Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:05 / 09.01.2016
8171
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон аҳолиси сони 17.65 млн кишидан ошди
2015 йил бошидан буён Қозоғистон аҳолиси 1.3 фоизга ёки 246.5 минг кишига ортиб, 1 декабрь куни 17 млн 651.4 минг кишига етди. Бу ҳақда республика миллий иқтисодиёт вазирлиги қошидаги статистика қўмитаси хабар берди.
Чоп этилган статистик маълумотларда кўрсатилишича, шаҳар аҳолиси сони ҳисобот даврида 1.9 фоизга ўсиб, 10.053 млн кишини ташкил қилган бўлса, қишлоқ аҳолиси 0.7 фоизга ортган ва 7.599 млн кишига етган.